Шеробод тумани ҳокимлиги
расмий сайти
Бош саҳифа » Янгиликар » Бугун Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Бугун Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

26-10-2020, 19:54
16
0
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашига Шеробод туманидан сайланган депутатлар, халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор бўлим ва муассаса раҳбарлари қатнашдилар. Сессия кун тартибидаги туманда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида туман ҳокими А.Амиров, туман халқ таълими бўлими мудири А.Ҳакимов; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 январдаги 5633-сонли фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраев; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сонли “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Шеробод тумани адлия бўлими томонидан амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишлари тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғи Ф.Рахмоновларнинг ҳисоботлари эшитилди. Сессия ишида халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига Шеробод туманидан сайланган вилоят Кенгаши депутати Баймиров Каюм Шайимович, туман Кенгаши депутатлари Чориев Абдузоир, Жўраев Мухтор Салимовичлар кун тартибидаги масала юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шу билан сессия ўз ишини якунлади.
Читайте также
Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ҳ.А.Хўжамқулов, халқ депутатлари вилоят Кенгашига Шеробод туманидан
ТУМАН ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ
ТУМАН ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Шеробод тумани ҳокими Амиров Алишер Хуррамович иштирокида Карантин вақтида кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва “Саховат ва
9 апрель - буюк саркарда, давлат ва сиёсат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
9 апрель - буюк саркарда, давлат ва сиёсат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
Бугун буюк саркарда, давлат ва сиёсат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Амир Темур 1336 йил 9 апрель куни Кеш вилоятининг Хўжа илғор
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди
Жорий йилнинг 25 январь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Сурхондарё вилоятининг Ички ишлар
Расмий муносабат
Расмий муносабат
Сариосиё тумани ҳокимлиги фуқаро Донаева Холбибининг мулкий ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси
Добавить
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив