Шеробод тумани ҳокимлиги
расмий сайти
Бош саҳифа » Янгиликар » ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ АЛИШЕР АМИРОВНИНГ ОТА-ОНАЛАРГА МУРОЖААТИ

ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ АЛИШЕР АМИРОВНИНГ ОТА-ОНАЛАРГА МУРОЖААТИ

26-10-2020, 12:15
20
0

Ёшлар келажаги учун барчамиз масъулмиз!

 

ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ АЛИШЕР АМИРОВНИНГ 

ОТА-ОНАЛАРГА МУРОЖААТИ

 

Ассалому алайкум ҳурматли ота-оналар!

Авваламбор, сизларни азиз фарзандингиз ўрта таълим масканини битириб, ёруғ орзу-умидлар билан катта ҳаёт остонасига қадам қўяётгани билан чин дилдан табриклайман.

Бугун юртимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси ва топшириқлари билан ёшларимизни чуқур билим ва малакага эга бўлган, етук ва баркамол шахс этиб тарбиялашга давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шундай эзгу мақсад йўлида таълим тизимининг барча бўғинларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сизнинг жондан азиз ўғил-қизларингиз ҳам ўзининг эзгу орзу-мақсадларига эришиб, жамиятда муносиб ўрин топишига ишончимиз комил, албатта. Бу йўлда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиз ҳисобланади.

Агар фарзандингиз олий ўқув юртида таълим олишни мақсад қилиб, талабалик бахтига муяссар бўлса, унинг юқори малакали мутахассис бўлиб етиши учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Олий ўқув юртларига ҳужжат топширмаган ёки тест синовларида етарли балл тўплай олмаган ёшларимизни иш билан таъминлаш кафолатини шахсан мен ҳудуд раҳбари сифатида ўз зиммамга оламан. Шу мақсадда махсус “Ёшлар дафтари” асосида ҳар бир ёшнинг меҳнат фаолиятини назоратимга оламан.

Шу билан бирга, фарзандларимизнинг хоҳиш ва истакларига қараб, уларнинг профессионал таълим муассасаларида талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликларга эга бўлишлари учун барча имкониятларни сафарбар этамиз.

Агар фарзандингиз хорижий мамлакатларда ишлаш ниятида бўлса, давлатимиз томонидан Мудофаа вазирлиги тизимида йўлга қўйилаётган янги тартибга кўра, улар учун қисқа муддатларда замонавий касб-ҳунар эгаллаш ва хорижий тилларни ўрганиш имконияти яратилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – фуқароларимизни чет давлатлардаги компанияларга махсус таёрловдан ўтган ва марказлашган ҳолда ишга юбориш, уларнинг ўз меҳнатига яраша муносиб ҳақ олиши ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдан иборатдир.

Хорижда ҳалол меҳнат қилиб, даромад орттирган ёш мутахассисларимиз ва уларнинг оилаларига юртимизда имтиёзли ипотека кредитлари асосида замонавий уй-жойлар қуриб берилади.

Азиз ота-оналар!

Сизларни жонажон Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган соғлом ва билимли фарзандни тарбиялаб камолга етказганингиз билан табриклаб, ўғил-қизларимизнинг жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун маҳаллий ижро органи раҳбари сифатида мен ҳам масъул ва жавобгар эканимни яна бир бор таъкидлайман.

Сизларни ишонтириб айтаманки, ёшларимизнинг билим олиши, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, ишга жойлаштириш ва уй-жой билан таъминлаш ҳамда ўз бизнесларини йўлга қўйиши борасида биргаликда ҳаракат қилиб, бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Шу тариқа келажагамиз эгалари бўлган ёшларимизни, уларнинг ҳурматли ота-оналарини рози қилган бўламиз.

Ана шу эзгу мақсад йўлида барчангизни ҳамкорликка чақираман.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!
Читайте также
ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧНИНГ 27 июнь — “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан  БАЙРАМ ТАБРИГИ
ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧНИНГ 27 июнь — “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алейкум! Ҳурматли ва азиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Авваламбор, Сиз қадрдон журналист­лар­ни, ёзувчи-шоирларни, ёш
ТУМАН ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ
ТУМАН ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Шеробод тумани ҳокими Амиров Алишер Хуррамович иштирокида Карантин вақтида кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва “Саховат ва
Давлат гранти иккинчи танлови эълон қилинди
Давлат гранти иккинчи танлови эълон қилинди
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросида
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди
Жорий йилнинг 25 январь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Сурхондарё вилоятининг Ички ишлар
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа аҳолисига Янги йил табриги
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа аҳолисига Янги йил табриги
Мана шундай қувончли дамларда Сизларни Янги йил байрами билан яна бир бор қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни билдираман. Янги йил ҳар бир
Добавить
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив