Шеробод тумани ҳокимлиги
расмий сайти
Бош саҳифа » Янгиликар » Узунликларнинг кўп йиллик орзуси амалга ошди

Узунликларнинг кўп йиллик орзуси амалга ошди

15-01-2020, 23:58
247
0
Янги йил байрами арафасида Сурхондарё вилоят ҳудудий йўллардан фойдаланиш бош бошқармаси йўлсозлари яна бир йирик бунёдкорлик лойиҳасини амалга оширишди.

Бугун, 30 декабрь куни Узун тумани марказидан ўтувчи Ўзбекистон шоҳ кўчасини  Баҳористон кўчаси билан боғловчи узунлиги қарийб 700 метр бўлган замонавий кўринишдаги йўл ҳамда Обизаранг дарёси устида барпо этилган янги кўприк фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар янги йўл ва кўприк аҳолига қулайлик яратиши, унинг узоғини яқин қилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Туман марказидаги Ўзбекистон шоҳ кўчаси ҳамда Баҳористон кўчаси ўртасидан темир йўл линияси ўтган бўлиб, унинг устида қурилган пиёдалар йўл ўтказгичигина бу икки ҳудудни бир-бири билан боғлаб турарди. Қўшни ҳудудга автомобилда бориш-келиш учун 6,5 километрлик масофани босиб ўтишга тўғри келарди.

Бу масофани қисқартириш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида темир йўл линияси устидан янги замонавий автомобиль йўли қурилиши бошлаб юборилди. Шу муносабат билан бузилишга тушган турар ва нотурар объектларнинг товон пуллари тўлиқ тўланган ҳолда бошқа жойга кўчирилди. Обзаранг дарёси устидан ўтувчи янги кўприк қурилди.
Ушбу иншоотлар қурилишида 500 нафардан зиёд ишчи-муҳандис 100 дан ортиқ замонавий техника ва механизмлардан унумли фойдаланиб, иш сифатли якунланди. 8 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Замонавий йўлнинг икки томонида пиёдалар учун йўлаклар барпо этилиб, ҳудуд ободонлаштирилди.

Ҳозирда ҳудудларни боғлаш масофаси 600 метрни ташкил этиб, узоғи яқин, оғири енгил бўлганидан узунликлар мамнун.
Читайте также
РАСМИЙ БАЁНОТ
РАСМИЙ БАЁНОТ
Узун тумани ҳокимлиги 2019 йилнинг 25 декабрь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Мустақиллик” МФЙ, “Бештом” қишлоғида жойлашган 53-сонли
Сариосиё туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди
Сариосиё туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди
Бугун, 30 декабрь куни Сариосиё туманидаги “Нуробод” маҳалласида “Adiba, Nozanin, Sojida ” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат
Добавить
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив