Шеробод тумани ҳокимлиги
расмий сайти
Бош саҳифа » Янгиликар » РАСМИЙ БАЁНОТ

РАСМИЙ БАЁНОТ

15-01-2020, 23:55
217
1
Узун тумани ҳокимлиги 2019 йилнинг 25 декабрь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Мустақиллик” МФЙ, “Бештом” қишлоғида жойлашган 53-сонли умумтаълим мактаби ва аҳоли уйларида термитлар ўрнашиб олганлиги тўғрисида эълон қилинган видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
 
2003 йилда қурилган бир қаватли 53-умумтаълим мактабининг 100 ўринли ўқув блоки пахса девордан иборат бўлиб,  айни вақтда  унинг деворлари захланиб, пойдеворлари чўкканлиги, қумсувоқлари кўчиб тушганлиги, пойдеворида ҳар хил ўлчамдаги ёриқлар мавжуд бўлганлиги ҳамда бинонинг том эшик қисмида жойлашган ёғочларини ёғоч канаси (термит) ҳашароти емириб тахталарида чириш ҳосил бўлганлиги сабабли Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасидаги Ҳудудий назорат инспекцияси (ГАСН)га тегишли тартибда мурожаат қилинган. Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасидаги Ҳудудий Назорат инспекциясининг 401-ТХ-сонли техник хулосасига асосан 53-умумтаълим мактабининг биноси фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

Юқоридагилар инобатга олиниб, ушбу фойдаланишга яроқсиз бўлган ўқув блокининг ўрнига мактаб учун янги 180 ўринли, замонавий ўқув блокини  қуриш мақсадида лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда инвестиция дастурга киритиш учун таклиф киритилган.
Читайте также
Сариосиё туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди
Сариосиё туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди
Бугун, 30 декабрь куни Сариосиё туманидаги “Нуробод” маҳалласида “Adiba, Nozanin, Sojida ” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат
Добавить
Комментарии (1)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Асoмиддин
Асoмиддин Гости 18 января 2020 20:58
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Шеробод туман ҳокимлиги 2020 йилнинг 16 январь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Сурхондарё вилоят Электр тармоқлари ва Шеробод туман Электр тармоқлари раҳбарларига мурожат! “Качонгача электр энергиясини тинимсиз ўчириб халқни овора киласизлар” Шеробод туман Чағатой маҳалласи ёшлари келажаги нима бўлади. Ёшларимиз мактабдан берилган уй вазифасини шам ёки фонус (керосинда ёнадиган чирок) ёруғида дарс тайёрлашадими Шеробод туман хокими Алишер Амиров хам шу масалага аниқлик киртишини сўраб қоламан. Қачонгача Сизлардан шу саволларга жавоб кутамиз деб” ёритилган сарлавҳали материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
 Юқоридаги ҳолат ўрганиб чиқилганда ҳозирги кунда “Таллимаржон иссиқлик электр станцияси” (ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, республикамизнинг айрим ҳудудларида, шу жумладан, Шеробод туманида ҳам электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. Юқоридаги носозликлар бартараф этилганидан сўнг электр энергияси таъминоти яхшиланиши тўғрисида маълум қиламиз.