Шеробод тумани ҳокимлиги
расмий сайти
Бош саҳифа » Янгиликар » Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди

25-01-2020, 20:31
288
0

Жорий йилнинг 25 январь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Сурхондарё вилоятининг Ички ишлар тизимларида хизматни ўтаётган ёш ходимлар билан учрашуви Шеробод тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтди.


Учрашувда, Шеробод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиев, вилоят ИИБ соҳавий хизмат масъул ходимлари, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари У.Қуватов Шеробод тумани ИИБ бошлиғи, туман ИИБ бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, бошқарма 41 сон манзил колонияси, Шеробод, Музработ, Қизириқ ҳамда Бойсун тумани Ички ишлар бўлимларида хизматни ўтаётган ёш ходимлар иштирок этишди.


Ташкил этилган учрашув кун тартибидаги масала юзасидан бошқарма бошлиғи таништириб, сўз навбати Сурхондарё вилояти ИИБ Ёшлар иттифоқи етакчиси капитан Самрад Жумаевга берилди.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ёшлар иттифоқи етакчиси капитан С.Жумаев, ўз сўзида ёш ходимларнинг 1307 нафари рағбатлантирилганлиги, 1 нафар Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими сафдор Азизов Шаҳзод ёш бўлишига қарамасдан спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича 41 маротаба Республикамизнинг турли минтақаларида, шундан 13 маротаба Дунёнинг турли мамлакатларида фахрли ўринларни қўлга киритиб, Дунё саҳнасида Республикамиз байроғини юқорига кўтарганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги Қарори билан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлиги, 1305 нафар ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва вилоят ички ишлар бошқармасининг буйруғи билан, 1 нафар бошқа турдаги давлат ҳамда вазирлик ва идораларнинг мукофотлари билан ўзларининг хизмат фаолиятида эришган ютуқлари учун муносиб рағбатлантирилганлиги ҳақида сўз юритилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 08 сентябрь кунидаги Қарорига мувофиқ, кўп квартирали уйларини олиш бўйича 10 нафар ёш ходимларга вазирлик раҳбариятидан тавсияномалар олиниб, ҳозирда 3 нафар ходимлар имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой олиш ҳақидаги талаблари ижобий ҳал этилганлиги, ҳозирда юртбошимиз томонидан ички ишлар тизимларида фаолият олиб бораётган ёш ходимларга барча имконият ва шароитларни яратиб берилаётганлиги алоҳида қайд этилди.




Учрашувда ҳар бир ёш ходимнинг хизмат ва яшаш шарт-шароитлари уларнинг муаммолари бўйича суҳбатлашиб, ҳар бирининг ҳаётдаги қизиқишлари бўйича ўртоқлашди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув давомида берган топшириқлари асосида, ёшлар билан 5 та ташаббус доирасида, Ички ишлар органлари тизимида 20 га яқин кутубхоналар ташкил қилиниб, китоб фонди 11300 (ўн бир минг) дан ортиқ бадиий адабиётлар билан тўлдирилди. Ҳар бир Ички ишлар органлари бир бирини такрорламайдиган китоблар рўйхати тузилиб, ҳар бир ходим 1 тадан китоб олиши ва ҳар душанба куни 4 нафардан ходим ўзи ўқиган китобнинг мазмун моҳиятини бошқаларга баён қилиб бериши орқали ходимларнинг маънавиятини юксалтириш борасидаги ишлар ташкил этилаётганлиги, спорт ва унинг турлари бўйича, санъат, бахшичилик бўйича, хунармандчилик бўйича ҳамда ахборот технологиялари бўйича иқтидори ва қизиқиши бўлган ёш ходимларни саралаб олиб, улар орасидан ҳам етук ходимларни шакллантиришни мақсад қилиб олганмиз”-дейди, вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов.




Учрашув давомида ўзларининг билим ва салоҳияти билан тенгдошларига намуна кўрсатиб келаётган бир қатор ёш ходимларга ҳамда Шеробод туманида ўтказилган “Энг намунали таянч пункти” кўрик танловининг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган таянч пункти профилактика инспекторларига бошқарма бошлиғининг Фахрий ёрлиқлари, компьютер жамланмаси ва қимматбаҳо китоб совғалари билан тақдирланишди.
Читайте также
Навбатдаги Ҳокимлик соати
Навбатдаги Ҳокимлик соати
Бугун, 27 январь куни Шеробод тумани ҳокимлигининг навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза
Ажрим ёқасига келиб қолган 60 дан зиёд оила вакиллари яраштириб қўйилди
Ажрим ёқасига келиб қолган 60 дан зиёд оила вакиллари яраштириб қўйилди
Бугун, 7 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов турли сабабларга кўра бирга яшамаётган, яраштириш имкони бўлмаётган, оилавий масалалари
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишларининг аҳволига бағишланган йиғилиш бўлиб
Расмий муносабат
Расмий муносабат
Сариосиё тумани ҳокимлиги фуқаро Донаева Холбибининг мулкий ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси
Узунликларнинг кўп йиллик орзуси амалга ошди
Узунликларнинг кўп йиллик орзуси амалга ошди
Янги йил байрами арафасида Сурхондарё вилоят ҳудудий йўллардан фойдаланиш бош бошқармаси йўлсозлари яна бир йирик бунёдкорлик лойиҳасини амалга
Добавить
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив