Шеробод тумани ҳокимлиги
расмий сайти
Бош саҳифа » Янгиликар » Ажрим ёқасига келиб қолган 60 дан зиёд оила вакиллари яраштириб қўйилди

Ажрим ёқасига келиб қолган 60 дан зиёд оила вакиллари яраштириб қўйилди

16-01-2020, 00:14
221
0
Бугун, 7 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов турли сабабларга кўра бирга яшамаётган, яраштириш имкони бўлмаётган, оилавий масалалари бўйича ФҲДЁ органлари ва Фуқаролик ишлари бўйича судларга ариза берган оилалар вакиллари билан учрашди.

Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган учрашувда вилоят, шаҳар ва туманлар хотин-қизлар қўмитаси раислари, Фуқаролик ишлари бўйича судлар раислари, имом хатиблар, ФҲДЁ бўлими мудирлари, Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбарлари ва тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этди.

Сурхондарё вилоятида 622 мингдан ортиқ оила истиқомат қилади. Таъкидланганидек, 2019 йилда 1889 та оиланинг ажралиш ҳолати қайд этилган. Бунинг оқибатида, асосан, аёллар ва болалар жабр кўрмоқда.

Учрашувда оилаларни мустаҳкамлаш, никоҳ, оила, фарзанд тарбиясига дахлдор муаммо ва масалаларни ҳал этиш, судлар томонидан қарор қабул қилинаётганда, биринчи навбатда, ажралишларнинг олдини олиш, мазкур жараёнда аёллар ва болалар манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан фикрлашилди.

Оилавий ҳаёт хотиржамлигига рахна солувчи омиллар, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, оилавий зўравонлик, ажралишларнинг олдини олишда ҳамкорлик ишларидаги камчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари муҳокама этилди.

Тадбирнинг яна бир аҳамиятли томони, унда оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрим ёқасига келиб қолган, ўртадаги низо туфайли ҳозирда алоҳида-алоҳида яшаётган 60 дан зиёд оила вакиллари яраштириб қўйилди, натижада уларнинг оилалари қайта тикланди.
Читайте также
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишларининг аҳволига бағишланган йиғилиш бўлиб
Расмий муносабат
Расмий муносабат
Сариосиё тумани ҳокимлиги фуқаро Донаева Холбибининг мулкий ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси
Тўра Боболовнинг аҳоли билан 2020 йилдаги биринчи мулоқоти манзили энг олис тоғ қишлоғи бўлди
Тўра Боболовнинг аҳоли билан 2020 йилдаги биринчи мулоқоти манзили энг олис тоғ қишлоғи бўлди
Сариосиё туманида Кундаижувоз деган қишлоқ бор. Севимли шоиримиз Сирожиддин Саййиднинг ота макони. Туман марказидан 110 километр узоқликда жойлашган
Янги йилда янги бинода иш бошлашади
Янги йилда янги бинода иш бошлашади
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти кенгаши жамоаси Янги йилда кўп қаватли замонавий
Сариосиё туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди
Сариосиё туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди
Бугун, 30 декабрь куни Сариосиё туманидаги “Нуробод” маҳалласида “Adiba, Nozanin, Sojida ” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат
Добавить
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив