ЭЪЛОН

Шеробод туманидаги янги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Шеробод тумани ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш мажмуаси хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича етакчи мутахассиси лавозимига очиқ танлов эълон қилинди.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан (http://vacancy.argos.uz/) рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 27 мартдан 5 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.