Шеробод тумани ҳокимлиги
Навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 апрель куни туман ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиев ҳамда туман Уй–жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Д.Қунниевлар иштирокида “Туманда коммунал соҳадаги ислоҳотлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари соҳага оид масъуллар ва ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашди. Матбуот анжуманида Дилмурод Қунниев туманда кўп қаватли турар жойларнинг таъмирланиши шунингдек уй-жойлар қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Анжуман давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев ва туман Уй–жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Д.Қунниевлар атрофлича жавоблар берди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси