Шеробод тумани ҳокимлиги
Ўқитувчиларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни жойларда ўзининг педагогик фаолиятдан ташқари бўлган ишларга жалб қилиш ҳолатлари ҳақида маълумотлар кузатилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги мазкур мурожаатларга жавобан халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади.
“Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3907-сонли қарорининг 16-банди билан қуйидагилар тақиқланган:
халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш;
халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш;
халқ таълими муассасалари фаолиятини қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш.
Ҳамда ушбу банд билан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талаблар бузилган ҳолларда тегишли жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мунтазам равишда назорат тадбирларини ўтказиш ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлаш юклатилган.
Шунинг учун, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда ушбу қарор билан масъул этиб белгиланган идоралар: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг — 1007, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч телефонларига хабар беришингиз мумкин.
Шу билан биргаликда, ҳурматли ўқитувчиларимиз бундай ҳолатларда Халқ таълими вазирлигига ҳам мурожаат қилишлари учун алоҳида тизим яратилган: https://ustozovozi.uzedu.uz.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси