Шеробод тумани ҳокимлиги
ШЕРОБОД ТУМАНИДА ЯНА БИР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

14 апрель куни туманнинг 1-сектор ҳудуди “ Буюк ипак йўли” маҳалласида янги ташкил этилган 180 ўринга мўлжалланган 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш бўйича ўринбосари А.Чориев, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Чориев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраев ва туман мутасаддилари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти масъул ходимлари, иштирок этди. Тадбирда мактабгача таълим ташкилоти тармоғини ҳозирги замон талаблари ва стандартлари асосида ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

 

6 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси